Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда ижтимоий тармоқларда нолиш тақиқланди

Хитойда ижтимоий тармоқларда нолиш тақиқланди

Янги қоидани бузганлар жазога тортилиши мумкин.

Хитой Киберхавфсизлик бошқармаси икки ойлик кампания бошлаб, ижтимоий тармоқларда “атайин салбий ҳиссиёт уйғотувчи” контентга қарши курашишини маълум қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.

Кампания доирасида ижтимоий тармоқлар, қисқа видеохизматлар, стриминг платформалари ва изоҳлар бўлимлари кучайтирилган назорат остига олинади.

Маълумотларга кўра, режа нафақат зўравонликка чақирувчи ёки ёлғон хабарлар тарқатилишини, балки “ҳаддан ташқари пессимизм”ни тарғиб қилувчи постларни ҳам тўхтатишни ўз ичига олади. Шу билан бирга ўзини камситувчи ифодалар, умидсизликка чорловчи материаллар ва сунъий интеллект ёрдамида яратилган зўравонлик саҳналари ҳам тақиқланади.

Бундай контент тарқатган платформалар ёки муаллифлар жазога тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу Хитой ҳукуматининг биринчи ташаббуси эмас — 2021 йилдан бери Пекин камида беш марта шунга ўхшаш кампанияларни йўлга қўйган.

Киритилди: 14:29 25.09.2025. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!