Хитойнинг Далиан шаҳрида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Автомобиль ҳайдовчиси катта тезликда пиёдалар ўтиш йўлагида ҳаракатланаётган бир гуруҳ одамларни уриб юборди. Ҳайдовчи тўхташга ҳам ҳаракат қилмаган.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчи ҳибсга олинган. Тўрт киши ҳалок бўлган.