Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда болалар TikTok’ни 40 дақиқадан ортиқ ишлата олмайди

Хитойда болалар TikTok’ни 40 дақиқадан ортиқ ишлата олмайди

Хитойда TikTok (Douyin) иловасининг 14 ёшдан кичик бўлган фойдаланувчиларига нисбатан чекловлар ўрнатилди, деб хабар берди South China Morning Post.

Иловани ишлаб чиқарган ByteDance компаниясининг маълумотига кўра, бундан буён 14 ёшдан кичик фойдаланувчилар иловани кунига 40 дақиқадан ортиқ ишлата олмайди. Бундан ташқари, уларда кеч соат 10дан эрталабки 6гача илова ишламайди.

Қайд этилишича, ушбу чекловлар Хитой ҳукуматининг ёшларда "интернет-қарамлик"нинг олдини олишга қарши кураши доирасида киритилган.

Шунингдек, ByteDance болалар учун TikTok иловасига ўхшаш Xiao Qu Xing иловасини ишлаб чиқди. Xiao Qu Xing иловасида асосан билим берувчи контент жойлаштирилган ва ундан ҳам кунига 40 дақиқагача фойдаланиш мумкин.

Киритилди: 16:03 20.09.2021. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!