Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда 2 яшар бола 13-қаватдан тушиб кетди

Хитойда 2 яшар бола 13-қаватдан тушиб кетди

Хитойнинг Aнхуй провинцияси Хефей шаҳридаги кўп қаватли уйнинг 13-қаватидан икки яшар бола тушиб кетиб, омон қолди. 

 

Маълумотларга кўра, 22 ноябрь куни кечқурун ота ухлаб ётган икки яшар боласини квартирада ёлғиз қолдириб, иши билан шуғулланган. Бола уйғониб, ётоқхонадан судралиб чиққан.

У 13-қават деразасидан йиқилиб тушиб, бир қават пастда жойлашган деразага тушган. Қўшниси ўз балконининг ташқарисида осилган болани пайқаб, болага ёрдам беришга шошилган.

Хотини қутқарувчиларни чақираётган пайтда эркак чақалоқнинг қўлларини дераза панжарасидан туриб ушлаб олган. Кейинроқ қутқарувчилар қўшнининг уйига чиқишди ва панжарани кесиб. гўдакни қутқариб олишди.

Бола жароҳат олганми ёки йўқми, номаълум.

Киритилди: 18:06 25.11.2020. Ўқилди: 2321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!