Қўшма Штатлар ядровий қудратли давлат сифатида халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солмоқда, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг қурол-яроғ назорати бўлими бошлиғи Дин Тунбин.
“АҚШ ядровий қудратли давлат сифатида халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган улкан ядро арсеналларига эга”, - деди Тунбин.
Дипломатнинг таъкидлашича, Вашингтон янги ядровий қурол тизимлари, шунингдек, чегарадан паст бўлган турли етказиб бериш воситаларини яратиш учун триллионлаб доллар сарфламоқда.