Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой ва Индонезия янги тўлов тизимини йўлга қўйди

Хитой ва Индонезия янги тўлов тизимини йўлга қўйди

Бу эса Осиёда долларга қарамликни камайтириш йўлидаги навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

Янги тизим орқали Хитойнинг Alipay каби иловалари ва Индонезиянинг QRIS тизими ўзаро интеграция қилинди. Энди икки давлат фуқаролари миллий валюталарида QR-код орқали тўловларни амалга ошира олади.

Бу валюта алмашинув харажатларини камайтиради ва савдо ҳамда инвестицияларда рискларни пасайтиради. Ҳамкорлик доирасида 2025 йилда 400 миллиард юанлик своп келишуви ҳам кенгайтирилган.

Хитой ушбу моделни Таиланд, Вьетнам, Малайзия ва Сингапур каби давлатларда ҳам фаол кенгайтирмоқда.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!