Россия президенти Хитойни Украина хавфсизлигига кафиллик қилиши мумкин бўлган давлатлардан бири сифатида тилга олди,
Бу ҳақда Ахios нашри хабар бермоқда.
Нашр манбаларига кўра, Владимир Путин бу ҳақда Доналд Трамп билан Аляскадаги музокаралари чоғида айтиб ўтган.
Axios'нинг қайд этишича, Хитойнинг Украина хавфсизлиги учун кафил сифатида тилга олиниши Путин NATO кучларининг Украинадаги мавжудлигига қарши эканидан дарак беради.