Хитой Тайванга қарши АҚШнинг Венесуэладаги амалиётига ўхшаш сценарий бўйича операцияни машқ қилди — Nikkei Asia.
"Хитой дронлар ва махсус бўлинмалар иштирокида тунги рейдни машқ қилди, бунда асосий нишонларни йўқ қилиш сценарийси тақлид қилинди. Машғулотлар яширин равишда кириб бориш ва шартли рақибларни икки дақиқадан кам вақт ичида “зарарсизлантириш”ни ўз ичига олди", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.
Ушбу машғулот Тайван атрофидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда ҳамда Қўшма Штатларнинг Венесуэладаги операциясидан сўнг ўтказилди.
Nikkei Asia баҳосига кўра, бу машғулотлар Тайван расмийлари учун ўзига хос сигнал бўлиши ва Хитойнинг шундай сценарийларга тайёрлигини намойиш этиши мумкин.