Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.
Бу қарор Хитой армияси ва мудофаа тизимида юқори лавозимли амалдорларга қарши кенг кўламли тозалашлар фонида қабул қилинди. Сўнгги ойларда мамлакат қуролли кучларида бир қатор генераллар ва юқори мартабали расмийлар лавозимидан четлатилган эди.
Кузатувчиларга кўра, Пекин ҳарбий тизим устидан назоратни кучайтириш ва коррупцияга қарши кампанияни давом эттирмоқда.