Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой шимолида ичида 51 йўловчи бўлган автобус дарёга қулади

A A A
Хитой шимолида ичида 51 йўловчи бўлган автобус дарёга қулади

Хитойнинг Хэбэй провинциясида йирик габаритли йўналиш автобуси трассадан чиқиб, дарёга қулади. Бу ҳақда ХХР Марказий телевидениеси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, автобус қулаганидан сўнг олиб борилган қутқарув ишларидан кейин ўн уч инсон танаси топилмаган.
Авария душанба куни Хэбэй провинцияси Шицзячжуан округи Пиншан уездида 07.00да рўй берган. Jingye компаниясига тегишли ишчиларни ташиган хизмат автобуси аниқланмаган сабабларга кўра дарёга қулаган.
Ҳукумат тезкор равишда қутқарув операциясини ташкиллаштирган, шу пайтга қадар 38 киши қутқарилган. Автобусда жами 51 киши бўлган, 13 киши бедарак йўқолган.
Қутқарув-қидирув операцияси давом этмоқда.

Киритилди: 17:40 11.10.2021. Ўқилди: 1921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!