Бугун 15 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Хитой қўй ва чўчқани чатиштириб, гўштини Ўрта Осиёга пуллаяптими? (видео)

Хитой қўй ва чўчқани чатиштириб, гўштини Ўрта Осиёга пуллаяптими? (видео)

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда қулоғи чўчқаникига ўхшаш, ғайритабиий юмалоқ семиз қўйлар видеоси айланмоқда. Видео “Диққат! Хитой қўй ва чўчқани чатиштириб гўштини Ўрта Осиёга юбормоқда. Бундай гўштни истеъмол қилиш хавфли, у инсон ирсиятини ўзгартириб юборади. Буқани қўчқа билан чатиштирилиб бизнинг колбаса цехларига йўллашмоқда. Бу гўштни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон харид қилмоқда. Ҳеч қайси колбаса маҳсулотини истеъмол қилманг. Яқинларингизга юборинг!” деган огоҳлантирувчи сўзлар билан тарқалди.

Бу ўтган асрда Белгияда чатиштирилган Белтекс қўй зотидир. Улар 70-90 килограмм вазнда бўлади. У Европада кенг тарқалган Тексел қўй зотига қариндошдир, аниқроғи Текселнинг янгиланган авлоди. Белтекс – Белгия текстили маъносини англатади.

Хўш, у қандай жониворларни чатиштириб яратилган. Биолог ва генетик тадқиқотчи Бахтиёр Шералиевнинг айтишича, қўй билан қўйни чатиштириб яратилган.

Киритилди: 16:32 07.11.2019. Ўқилди: 6652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!