Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Қишки олимпия мукофоти дизайнини намойиш этди

Хитой Қишки олимпия мукофоти дизайнини намойиш этди

Пекинда жойлашган Қишки Олимпия-2022 ташкилий қўмитаси олимпия ва паралимпия ўйинлари мукофоти дизайнини намойиш этди.

Медалларнинг олд томонида анъанавий беш ҳалқа тасвири туширилиб, атрофи танловнинг инглиз тилидаги тўлиқ номи билан ўралган. Орт томони марказида ўйинлар тимсоли, шунингдек, бўлажак турнирнинг хитой тилидаги тўлиқ номи келтирилган.

Медалнинг орқа томони яна 24 нуқтага эга ҳалқалар билан безатилган бўлиб, бу "чексиз юлдузли осмон" ва "инсон ҳамда табиат ўртасидаги уйғунлик"ни англатади. Шунингдек, бунда тартиб рақами (XXIV) ҳам келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги Олимпиада 4–20 февралда, Паралимпиада эса 4–13 мартда бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:43 27.10.2021. Ўқилди: 1351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!