Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой Ойнинг орқа томонига учувчисиз зондни учирди

Хитой Ойнинг орқа томонига учувчисиз зондни учирди

“Чаньэ-6” зонди Ойнинг энг катта кратерига қўниши, 2 кг тупроқ намуналарини тўплаши ва уларни Ерга этказиши керак. Миссия 53 кун давом этади. Унинг қийинлиги шундаки, Ойнинг орқа томони ҳеч қачон Ердан кўринмайди ва у билан тўғридан-тўғри радиоалоқа ўрнатиш иложсиз.

2019 йилда Хитой биринчи марта “Чаньэ-4” зондини Ойнинг ирқа томонига муваффақиятли учирган эди. 2020 йилда “Чаньэ-5” миссияси билан Хитой Ойнинг кўринадиган томонидан ой тошларини йиғиб, уларни Ерга олиб келган АҚШ ва Совет Иттифоқидан кейин учинчи давлат бўлган.

2030 йилга бориб Хитой Ернинг табиий йўлдошига бошқариладиган парвозни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 20:47 03.05.2024. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!