Хитой чой етиштириш бўйича дунёда етакчи ўринда туради.
International Tea Committee (Халқаро чой қўмитаси) маълумотларига кўра, дунё бўйича чой ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 7,05 миллион тоннани ташкил этган. Жаҳон ишлаб чиқаришининг қарийб ярми Хитой ҳиссасига тўғри келган — 3,74 миллион тонна чой.
Хитойдан ташқари чой бозорида Ҳиндистон ҳам устун ўринга эга: у 1,28 миллион тонна чой ишлаб чиқарган. Учинчи ўринда Кения — тахминан 0,6 миллион тонна.
Топ-5га Туркия (0,27 миллион тонна) ва Шри-Ланка (0,26 миллион тонна) ҳам кирган. Чой ишлаб чиқариш бўйича етакчилар орасида, шунингдек, Ветнам, Индонезия ва Япония ҳам бор.