Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой АҚШнинг Россия мудофаа саноатини ривожлантиришга ёрдам бераётгани ҳақидаги айбловларини рад этади

Хитой АҚШнинг Россия мудофаа саноатини ривожлантиришга ёрдам бераётгани ҳақидаги айбловларини рад этади

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин америкалик расмийларнинг Пекин Россия ҳарбий-саноат комплекси қудратини оширишга ёрдам бераётгани ва шу орқали Россиянинг Украинага қарши агрессиясига ёрдам бераётгани ҳақидаги баёнотларига жавоб қайтарди.

Ушбу даъволар Байден маъмурияти томонидан сўнгги ҳафталарда аноним ва оммавий равишда турли изоҳларда эшитилди. Хусусан, шу ҳафта Пекинга ташриф буюришни режалаштираётган Давлат котиби Антони Блинкен ўтган ҳафта охирида бу ҳақда гапирди.

«Қўшма Штатларнинг Хитой ва Россия ўртасидаги нормал савдо-иқтисодий муносабатлар ҳақида асоссиз айбловлар билан Украинага кенг кўламли ёрдам пакетини жорий этиши ўта иккиюзламачилик ва масъулиятсизликдир», деди Ван Венбин сешанба куни бўлиб ўтган брифингда.

Киритилди: 20:31 23.04.2024. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!