Хитой тижорат вазирлиги АҚШдан 28 та компанияга икки мақсадли маҳсулотларни етказиб беришга чекловлар киритишга қарор қилди.
Бу ҳақда регулятор сайтида айтилган.
"Хитой томони Американинг 28 та компаниясини экспорт назорати рўйхатига киритишга қарор қилди," - дейилади вазирлик баёнотида.
Чеклов чоралари қўлланилган компаниялар рўйхатига General Dynamics, Lockheed Martin Corporation, Boeing Defence, Спаcе & Security ва бошқалар киради.