Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой АҚШ билан ярашмоқчи, Россия-чи?

Хитой АҚШ билан ярашмоқчи, Россия-чи?

Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи АҚШ президенти Жо Байденни Трамп маъмурияти томонидан Хитойга нисбатан жорий қилинган чекловларни, жумладан, савдо тарифларини бекор қилишга чақирди.

Ўтган йиллар давомида собиқ АҚШ Президенти Доналд Трамп сабабли икки мамлакат ўртасидаги алоқалар совуқ уруши даврини эслатарди.

Душанба куни Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Пекин Вашингтон билан конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

"Умид қиламизки, АҚШ имкон қадар тезроқ сиёсат олиб боради, Хитой маҳсулотларига асоссиз чекловларни бартараф қилади, Хитой компаниялари ва тадқиқот институтларига нисбатан бир томонлама санксияларни бекор қилади, Хитойнинг технология секторининг ўсишининг ирратсионал босимини бартараф этади", деди Хитой расмийси.

Ванг, икки мамлакатнинг давом этаётган пандемия ва иқлим ўзгариши каби масалаларда биргаликда ишлаш имкониятини ҳам қайд этди.

Аммо Байден бу масалалар бўйича Пекин билан ишлашни исташини айтган бўлса-да, янги Оқ уй маъмурияти Пекинга босим ўтказишда давом этишини англатгандек бўлди.

Вашингтон ва Пекин Жанубий Хитой денгизидаги савдо, инсон ҳуқуқлари ва геосиёсий низолар бўйича бир неча бор тўқнаш келган.

Байден Хитойнинг "мажбурий ва адолатсиз" савдо амалиётига қарши эканини билдирди.

Шунингдек, Байден, Трампнинг Шинжондаги уйғур мусулмонларининг генотсидига оид қарорини қўллаб-қувватлади.

Ванг Йи эса АҚШни Хитойнинг асосий манфаатларини ҳурмат қилишга ва мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирди.

Киритилди: 19:55 22.02.2021. Ўқилди: 3224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!