Франциялик олимлар тиш пастаси ва бир қанча озиқ маҳсулотларида мавжуд ингредиент соғлиқ учун хавфли эканлигини маълум қилдилар. Ранг бериш вазифасини бажарувчи Е171 моддаси (титан диоксиди) инсонда саратон олди ҳолатини вужудга келтиради.
Кемирувчиларда ўтказилган тажрибадан сўнг шу фикрга келинди. Каламушларга 100 кун давомида мазкур ранглантирувчи восита юборилди. Миқдорни белгилаётиб озиқ моддалари ва косметикага қўшилаётган баробарида тенглаштиришди. Каламушларнинг 40 фоизида ичаклар, асосан йўғон ичакда саратон олди ҳолат қайд этилди. Бу кимёвий воситанинг “каромат”и эди.