Қайд этилишича, довул ҳозирда тропик бўронга қадар заифлашган, бироқ у энергетика инфратузилмасига катта зарар етказишга муваффақ бўлган. Довул Флорида, Жоржия ва Жанубий Каролина штатларида ҳар бир миллиондан ортиқ одамни электр энергиясиз қолдирди. Бундан ташқари, Шимолий Каролинада 400 мингдан ортиқ одам электрсиз қолган. Электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар Теннесси ва Виржиния штатларига ҳам таъсир қилди, аммо камроқ даражада.
«Қўшма Штатлар жануби-шарқидаги энергия инфратузилмасига етказилган катта зарар бугун эрталаб аниқроқ бўлди - 3,5 миллиондан ортиқ электр истеъмолчилари электр таъминотидан маҳрум», деди манба.