Бугун 13 июль, 2020 йил, душанба

O'ZB

Хави: «Барселона»ни бошқаришга тайёрланяпман...»

Хави: «Барселона»ни бошқаришга тайёрланяпман...»

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави Эрнандес «Барселона» клубини бошқаришга умид қилаётганлигини яшириб ўтирмади.

«Энг катта орзум - «Барселона» бош мураббийига айланиш. Жонажон клубимга яна муваффақият қозониш учун қайтмоқчиман. Катта лойиҳани нолдан бошлаш учун барча шароитга эга бўлишни истардим. Мен ва мураббийлар штабим шунга тайёрланяпмиз. Бу ҳақда кўп айтганман, «Барса»ни бошқариш улкан шараф бўларди.

«Барселона»га клубдаги янги президентлик сайловларидан кейин қайтиш – энг қулай фурсат бўларди. Январь ойида ҳам Каталония клуби раҳбариятидан таклиф билан чиқишганди, бироқ ўшанда Қатардан кетиш мавриди эмасди. Умид қиламанки, улар мени ҳали яна чақиришади», - дея Хавининг сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Маълумот учун, Хави 1998-2015 йилларда «Барселона»да тўп суриб, 767 ўйинда 85 та голга муаллифлик қилган.

Киритилди: 08:40 30.06.2020. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!