Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Харьков, Николаев ва Краматорск шаҳарлари ўққа тутилди

A A A
 Харьков, Николаев ва Краматорск шаҳарлари ўққа тутилди

Украинанинг бир нечта вилоятлари расмийлари бугун Россия армияси мамлакатдаги турли объектларга зарбалар бергани ҳақида хабар беришди.

Николаев мэри Александр Сенкевичнинг ёзишича, Россия ракеталарининг зарбалари натижасида дон кукунлари (майдалашдан кейин қолган ем маҳсулоти) омборларида ёнғинлар содир бўлган. Ёнғин назорат остида, деди у.

Маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизматининг хабар беришича, ёнғин 10 минг квадрат метр майдонда содир бўлган, уни бартараф этишда 11 та техника ва 50 нафар ўт ўчирувчи иштирок этмоқда. Омборлар вайрон бўлган, қурбонлар йўқ.

Бундан ташқари, Харков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг ёзишича, сўнгги 24 соат ичида россиялик ҳарбийлар Харков ва Чугуев туманларидаги бир қанча аҳоли пунктларини, жумладан Дергачи қишлоғи, Тциркуни қишлоғи ва Балаклея шаҳрини ўққа тутишган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, камида олти киши жароҳатланган.

Бундан ташқари, Краматорск ўққа тутилгани хабар қилинмоқда, қурбонлар мавжуд эмас.

Киритилди: 23:00 05.06.2022. Ўқилди: 3551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар