Ижтимоий тармоқларда хантавирус инсондан инсонга юқмайди деган даъволар тарқалмоқда. Аммо олимлар MV Hondius круиз кемасида тарқалган вирус штамми одамдан одамга юқиши мумкинлигини тасдиқлади.
Мутахассислар таъкидлашича, вируснинг мазкур тури юқиши мумкин бўлса-да, у COVID-19 каби тез тарқалувчи касаллик ҳисобланмайди. Шунинг учун оммавий юқиш хавфи нисбатан паст баҳоланмоқда.
Хантавирус одатда кемирувчилар орқали юқади ва инсон организмида оғир нафас йўллари ҳамда буйрак касалликларини келтириб чиқариши мумкин.