Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хамас Россияга ташриф буюради

Хамас Россияга ташриф буюради

24 июнь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради. Маълум қилинишича, Москвада Фаластин ҳаракати аъзоларининг Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтади.

Фаластин делегациясига ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Муса Абу Марзук бошчилик қилади.

Аввалроқ, ўтган йилнинг октабр ойи охирида Фаластин ҳаракати вакиллари Москвага таклиф қилинган бўлиб, улар Россия томони билан қамалдаги Ғазо секторидан маҳбусларни озод қилиш ва Россия фуқароларини эвакуация қилиш бўйича музокаралар олиб боришган эди.

💬 Октябрь ойида ХАМАС вакиллари билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россия «1967 йил чегаралари доирасида пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган ва Исроил билан тинчлик ва хавфсизликда бирга яшайдиган суверен Фаластин давлатини яратиш» бўйича ўзгармаган позициясини тасдиқлади.

«Ҳаракат делегацияси Россия президенти Владимир Путиннинг позициясини, шунингдек, фаол рус дипломатиясининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади», деди Фаластин ҳаракати октябрь ойида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича.

🗣 Октябрь ойи бошида Россия етакчиси Владимир Путин Исроилнинг Ғазо секторини қамал қилишини 1941-1944 йиллардаги фашистларнинг Ленинград блокадаси билан солиштириб, Фаластин анклавининг блокадасини қабул қилиб бўлмас деб атади.

Киритилди: 01:07 23.06.2024. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!