АҚШ президенти Дональд Трамп Украина бўйича илгари сурган қарашларини қайта кўриб чиқди ва унга нисбатан ижобий (оптимистик) кайфият билдира бошлади.
«Президент билан суҳбатлашган шахсларнинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда у Украина ҳамда Зеленскийга нисбатан оптимистик муносабатда эканини билдирган», — деб хабар беради The Wall Street Journal нашри.