Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

WhatsApp Россияда тўлиқ блокланиши мумкин

WhatsApp Россияда тўлиқ блокланиши мумкин

Россия расмийлари мессенжер фаолиятини йил охиригача тўлиқ блоклаш режаси борлигини маълум қилди.

Россияда WhatsApp мессенжери 2026 йил охиригача тўлиқ блокланиши мумкин. Бу ҳақда Давлат думасининг ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва алоқа қўмитаси раиси ўринбосари Андрей Свинсов маълум қилди.

Депутатнинг таъкидлашича, WhatsApp Россияда экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва 2022 йилдан бери тақиқланган Meta компаниясига тегишли. Шу сабабли, мессенжерга нисбатан қўлланилаётган чоралар қонун доирасида асосли ҳисобланади. Айниқса, 2026 йил Россияда сайлов йили эканини инобатга олганда, бундай қатъий қарорлар сиёсий жиҳатдан ҳам асосланган, дея қайд этди Свинсов.

Унинг сўзларига кўра, Роскомнадзор йил охиригача комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, платформани тўлиқ блоклашга қаратилган қарор қабул қилиши мумкин. Бундан ташқари, депутат ўз атрофидаги кўплаб фойдаланувчилар аллақачон WhatsApp'дан воз кечиб, Telegram ёки маҳаллий Max мессенжерига ўтганини билдирди.

Маълумки, WhatsApp'га қарши чекловлар Россияда 2025 йил ўрталаридан бошлаб босқичма-босқич жорий этилган. Август ойида Роскомнадзор Telegram билан бир қаторда ушбу мессенжерда ҳам қўнғироқлар функциясини чеклади. Бу қарор платформалардан фирибгарлик, товламачилик ва террористик фаолиятда фойдаланиш ҳолатлари кўпайгани билан изоҳланган.

Роскомнадзор эса, агар платформа Россия қонунчилиги талабларига риоя қилмаса, унга нисбатан чекловлар янада кучайтирилишини маълум қилди.

Киритилди: 23:03 15.01.2026. Ўқилди: 180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!