Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

WBО'нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди

WBО'нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олди:

✅Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 6-ўрин;

✅Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринда қолди;

✅Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 6-ўрин;

✅Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 7-ўрин;

✅Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдаги каби 2-ўринга жойлашди;

✅Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдагидан 3 поғона пастлаб 10-ўринга жойлаштирилди;

✅Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдаги сингари 15-ўринда қолди.

Киритилди: 15:46 17.04.2024. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!