Янги қабул қилинган қонун билан Жиноят кодексига ҳам ўзгартириш киритилмоқда.
Илгари вояга етмаганлар жиноят содир этган тақдирда, уларнинг айблилиги билан боғлиқ ишлар маҳаллаларда, мактабларда ёки жамоат жойларида жамоатчилик вакиллари иштирокида сайёр судларда кўриб чиқилар эди.
Эндиликда янги ўзгаришларга кўра, вояга етмаганлар содир этган ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ишларни сайёр судларда кўриб чиқиш амалиётига чек қўйилади. Яъни, вояга етмаганларнинг айблилигини аниқлаш билан боғлиқ ишлар сайёр судларда кўрилмайди.