Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Володин: Вашингтон долларга бўлган ишончни бутунлай йўққа чиқарди

A A A
Володин: Вашингтон долларга бўлган ишончни бутунлай йўққа чиқарди

Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг фикрича, АҚШ томонидан жорий этилган Россияга қарши янги ноқонуний санкциялар бутун дунёда долларга бўлган ишончни бутунлай йўқ қилади.

Унинг эслатишича, нафақат Россия, балки бошқа кўплаб давлатлар ҳам «заҳарли доллар»дан воз кечмоқда, хусусан, БРИКС мамлакатлари Америка валютасига муқобил излашмоқда.

«Вашингтон мамлакатимиз молия институтларига қарши ноқонуний санкциялар жорий этиш орқали долларга глобал заҳира валютаси сифатидаги ишончни бутунлай йўққа чиқарди», — деди Володин ўзининг Телеграм-каналида дунёнинг долларсизланиши муқаррар эканини таъкидлаб.

Шу билан бирга, Давлат Думаси спикери ҳам Қўшма Штатлар Россияга қарши янги санкциялардан керакли самарани ололмаслигига ишонч билдирди.

12 июнь куни АҚШ молия вазирлиги Россия Федерациясига қарши янги санкциялар рўйхатини эълон қилди , унга Россия, Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва Африкадаги 300 дан ортиқ жисмоний ва компаниялар киритилган. Чекловлар илмий, мудофаа, энергетика ва молия соҳаларига таъсир кўрсатди. Хусусан, Москва биржаси санкциялар остида қолди .

Киритилди: 12:19 14.06.2024. Ўқилди: 2438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!