Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Volkswagen Group ва BASF концерни Хитойда иш тўхтатилганини эълон қилди

A A A
Volkswagen Group ва BASF концерни Хитойда иш тўхтатилганини эълон қилди

Германиянинг Volkswagen Group ва BASF концерни Хитой ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузгани сабабли Шинжон-Уйғур автоном вилоятида иш тўхтатилганини эълон қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги уйғур аҳолисининг мажбурий меҳнати ҳақидаги барча нашрлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва фақат ХХРни обрўсизлантиришга қаратилган, деб ёзади The New York Times.

15 февраль куни АҚШ ҳукумати минглаб Porsche, Bentley ва Audi автомобилларини мусодара қилди, чунки уларда қул меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган қисмлар бор эди. Шундан сўнг Volkswagen Group Хитойнинг Shanghai Automotive Industry Corporation (SAIC) билан шартномани бекор қилиши ва Шинжондаги қўшма корхонасини ёпиши мумкинлигини айтди.

BASF аллақачон Шинжондаги иккита қўшма корхона акцияларини сотишни бошлаган эди. Концерннинг таъкидлашича, ўтказилган аудит текширувида қонунбузарликлар аниқланмаган бўлсада, мавжуд маълумотлар хитойлик ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилишга имкон бермайди.

Киритилди: 20:16 18.02.2024. Ўқилди: 1872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар