Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Владимир Путин Ҳабиб билан учрашди. Президент спортчининг отасидан уни қаттиқ жазоламасликни сўради (видео)

Владимир Путин Ҳабиб билан учрашди. Президент спортчининг отасидан уни қаттиқ жазоламасликни сўради (видео)

Россия федерация президенти Владимир Путин UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни шахсан ўзи Конор Макгрегор устидан қозонилган ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Путин спортчи ва унинг отаси билан «Россия — спорт мамлакати» форумидан сўнг юзма-юз ўтириб суҳбат қилган.

«Табриклайман сени», — дея сўз очган Путин. Шундан сўнг президент Ҳабибнинг отасидан уни жангдан сўнг уюштирган жанжали учун қаттиқ жазоламасликни сўраган.

Маълумот учун, аввалро Абдулманноп Нурмагомедов ўғлини UFC’никидан ҳам оғир жазо кутаётганлигини маълум қилганди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 09:51 11.10.2018. Ўқилди: 2287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!