Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Владимир Путин Алишер Усмоновни медал билан тақдирлади

Владимир Путин Алишер Усмоновни медал билан тақдирлади

Россия президенти Владимир Путин таниқли тадбиркор ва асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновга Рус география жамиятининг Константин медалини топширди. Бу ҳақда Кремл расмий сайти хабар қилди.

Мазкур медаль 1846 йилда РГЖ биринчи раиси буюк князь Константин томонидан таъсис этилган бўлиб, жамиятнинг илк ва энг нуфузли мукофоти ҳисобланади. Медаль география фани ва жамият фаолиятига қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Усмонов ўз нутқида келгусида ушбу ташкилот ривожланишига кўмак беришини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Усмонов Forbes талқинига кўра Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 12,6 миллиард долларга баҳоланди.

Киритилди: 13:08 25.04.2019. Ўқилди: 1965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!