Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Виталий Бунечко: "Житомир вилоятида Россия ҳарбийлари қолмади"

Виталий Бунечко: "Житомир вилоятида Россия ҳарбийлари қолмади"

Россия қўшинлари Житомир вилояти ҳудудидан ортга қайтарилди, деб хабар берди вилоят раҳбари Виталий Бунечко.

"Улар [Россия ҳарбийлари] шимолий қисмларни тарк этишди... лекин уруш ҳали тугамади", — деб ёзди Бунечко ўзининг Телеграмдаги саҳифасида.

Украинанинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Житомир вилояти Киев вилояти билан чегарадош. Уруш бошланганидан буён бу ҳудуд Украина пойтахтига инсонпарварлик ёрдами ва жиҳозларини етказиб беришда асосий йўлак бўлиб хизмат қилган. Сўнгги бир ой ичида Житомир вилояти оммавий ўққа тутилди, бунинг натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлди, кўплаб уйлар вайрон бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина расмийлари Киев вилояти озод қилингани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 12:12 05.04.2022. Ўқилди: 2994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!