Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Винисиус "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказишга яқин турибди

Винисиус "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказишга яқин турибди

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа билан 250-учрашувини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.

23 ёшли бразилиялик учун юбилей ўйини шанба куни бўлиб ўтадиган "Валенсия"га қарши бўлажак ўйин бўлади. Айни дамда "Лос-Бланкос" ҳужуми етакчиси барча мусобақаларда 249 учрашувда 71 та гол урган ва 71 та голга ассистентлик қилган.

Винисиус Жуниор 2018 йилнинг июль ойида Бразилиянинг “Фламенго” клубидан 45 миллион евро эвазига “Реал Мадрид” футболчисига айланганди. Жорий мавсумда форвард Карло Анчелотти жамоаси сафида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 02:50 02.03.2024. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!