Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украина ҳукуматига яқин икки йил ичида Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича «амбицияли режалар»дан эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди.
У мамлакатнинг ЕИга қўшилиш жараёнини уруш вақтида реал эмас деб атади.
«Мен палатада бўлганимда, Венгрия парламенти икки йил ичида Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун овоз беришини истамайман», деган Орбан.
Орбан аввал шунингдек, Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамларини танқид қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Украина 2022 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топшириб, номзод давлат мақомини олганди.