Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ВИДЕО! Қашқадарёда боғча опалар чилим чекмоқда

A A A
ВИДЕО! Қашқадарёда боғча опалар чилим чекмоқда

Тармоқларда Қашқадарёдаги боғчада чилим чекаётган тарбиячилар видеоси тарқалди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, вилоятнинг Миришкор туманидаги 8-сонли МТМда чилим чекаётган боғча ходимларининг видеоси тарқалган. Видео шу йил декабрь ойи бошида олинган. Туман мактабгача таълим бўлимининг маълум қилишича, видеодаги беч шафар шахс – ҳамшира, ошпаз ва уч нафар ёрдамчи тарбиячи ва боғча раҳбари ишдан олинган.

Маълумот ўрнида, ушбу МТТ 200 нафар болага мўлжалланган бўлиб, ҳозирда у ерда 120 нафар бола тарбияланмоқда.

Киритилди: 15:38 06.12.2020. Ўқилди: 14198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар