Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Видео: Андижонда ниқоб таққан йигит қўли ва оёғи боғланган боланинг бўйнига пичоқ тиради

Видео: Андижонда ниқоб таққан йигит қўли ва оёғи боғланган боланинг бўйнига пичоқ тиради

Кеча, 12 феврал куни тармоқларда ниқоб таққан йигит қўли ҳамда оёғи боғланган, юзи ва кийимида қон доғлари бўлган боланинг бўйнига пичоқ тираган видеолавҳа тарқалди. Телеграмда эса ушбу видео "самосуд" номи остида оммалашди. ИИВ вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида воқеа ҳақида видеолавҳа тайёрлади.

Воқеа Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида содир бўлгани маълум бўлди.

ИИВ тайёрлаган видеода йигитлар воқеага изоҳ берди. Уларнинг айтишича ушбу лавҳа саҳналаштирилган бўлган. Боланинг юзидаги қизил доғлар эса краска бўёғи экани айтилган. Уларнинг ушбу видеолавҳасидан сўнг хатто бир йигитнинг ота-онасининг мазаси қочиб қолгани маълум бўлди.

Йигитлар видеони шунчаки ўзлари учун олганини, уларнинг нияти ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўлмаганини айтиб, узр сўради.

Киритилди: 14:51 13.02.2020. Ўқилди: 4092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!