"2023 йилда корхоналар учун электр энергиясига тарифлар кескин ошди. Бу қўшимча харажатларни қоплаш учун биз 2023 йилнинг 2 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун тарифларни оширишга мажбур бўлдик. Бироқ аҳоли учун тариф 2023/2024 йилги иситиш мавсуми охиригача ўзгаришсиз қолди. 2024 йилнинг 2 апрелидан бошлаб у 15% га ошди, бу эса энергия ресурслари нархининг ўсиш суръатларидан анча паст", — дейилади Veolia Energy хабарида.
Компания тарифларни ошириш мажбурий қадам бўлганини таъкидлади.
"Биз иқтисодий реаллик ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш ўртасида мувозанатни сақлаш учун барча чораларни кўряпмиз", — дейилади Veolia Energy маълумотида.