Германия канцлери Фридрих Мерц Берлиндаги матбуот анжуманида Петер Мадьярнинг Виктор Орбан устидан қозонган ғалабасини олқишлаб, буни "яхши кун" деб атади. Унинг сўзларига кўра, сайлов натижалари бутун дунё бўйлаб ўнг популизмга қарши берилган жуда кучли ва аниқ сигналдир.
Мерц ушбу сиёсий бурилиш Евроиттифоқ доирасидаги мураккаб жараёнларни, хусусан, Россия билан боғлиқ масалаларда қарор қабул қилишни сезиларли даражада осонлаштиришига ишонч билдирди. Шунингдек, у венгер халқининг ташқи босимларга қарши иродасини юқори баҳолади.
Германия ҳукумати раҳбари ушбу ғалаба демократик жамиятлар Россия пропагандаси ва сайлов жараёнларига ташқи аралашувларга нисбатан анча чидамли ва мустаҳкам эканлигини яна бир бор исботлаганини алоҳида қайд этди.