Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Венесуэладаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

Венесуэладаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

Венесуэладаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 5398 кишига етди.

Бу ҳақда Миллий Ассамблея спикери Хорхе Родригес маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 16 740 киши жароҳат олган, 17 907 киши уйсиз қолган. 190 та бино бутунлай вайрон бўлган, яна 856 таси жиддий зарар кўрган.

Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 6462 киши қутқариб қолинди. 44 000 дан ортиқ жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилди, 23 000 дан ортиқ одам вақтинчалик лагерларга жойлаштирилди.

24 июнь куни Венесуэлада даҳшатли зилзила содир бўлди. 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила қайд этилди, ундан кейин 1463 та афтершок қайд этилди.

Киритилди: 11:15 23.07.2026. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!