Венесуэла ҳукумати уч нафар АҚШ фуқаросини терроризмда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Диосдадо Кабелло маълум қилди, дея хабар беради Reuters .
« Венесуэла ички ишлар вазири Диосдадо Кабелло пайшанба куни яна уч америкалик ҳибсга олинганини айтди, аммо у қачон террорчилик фаолиятида гумон қилиниб ҳибсга олинганини айтмади», дейилади агентлик материалида.
Шу билан бирга, материал муаллифлари аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро Вашингтон билан келишувга эришганидан сўнг бир неча ўнлаб маҳбусларни, жумладан, 10 америкаликни озод қилганини эслатиб ўтади .