Австрия пойтахти Венада бетарафликни сақлаш ва Россияга қарши санкцияларга қарши митинг бўлиб ўтди. Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.
Тадбир ташкилотчиси Мартин Руттер иштирокчиларга мурожаат қилиб, ҳукуматни мамлакатни “Австрияга алоқадор бўлмаган урушлар учун пул тўлашга мажбур қилаётгани”да айблади.
Унинг сўзларига кўра, бундай сиёсат мамлакатнинг бетарафлик мақомига путур етказмоқда. Шу боис намойишчилар ҳукуматдан сиёсатни ўзгартиришни ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.