Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Вазирлар ўзгариши, янги вазирлар тайинланиши кутилмоқда!

A A A
Вазирлар ўзгариши, янги вазирлар тайинланиши кутилмоқда!

Манбаларнинг хабар беришича, Владимир Норов Марказий Осиё институтига раҳбарлик қилади.

Жамшид Хўжаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутиляпти. Унинг ўрнига Лазиз Қудратов инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлиши мумкин.

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ўрнига инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов тайинланиши айтилмоқда.

Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилиб, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тайинланиши мумкин. Амрилло Иноятов эса соғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Фармацевтика агентлиги раҳбари ҳам ишдан олиниши мумкин.

Бундан ташқари:

— Ҳилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири;

— Шерзод Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири;

— Озодбек Назарбеков маданият ва туризм вазири;

— Азиз Абдуҳакимов табиат ресурслари вазири бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:41 30.12.2022. Ўқилди: 1908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар