Атроф-муҳитнинг янги вазири Синдзиро Коидзуми атом электростанция билан боғлиқ ҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида Японияда атом энергиясидан фойдаланишдан воз кечишни таклиф қилмоқда.
Коидзуми Японияга АЭСдан фойдаланишдан бош тортиш ҳамда 2011 йили Фукусимадаги ҳалокатга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ядро реакторларини тўхтатиш таклифини киритди.
«Атом электростанцияларини шунчаки тўхтатиб қўймасдан, демонтаж қилишни ўрганишни хоҳлардим», — дейди у.