Вашингтон Украинага 20 миллиард доллар миқдорида кредит ажратди, у Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадлар ҳисобидан тўланади. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар берди.
Қўшма Штатлар молия вазири Жанет Йелленнинг сўзларига кўра, бу маблағ Украинани фавқулодда хизматлар, шифохоналар ва бошқа муассасалар ишини молиялаштириш учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлашга ёрдам беради.