Kenmore Air денгиз самолёти АҚШнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Вашингтон штатидаги Сусия ороли яқинида ҳалокатга учради.
Бу ҳақда маҳаллий Fox News телеканали хабар берди.
Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳат олди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бортда 10 йўловчи ва учувчи бўлган. Ҳаммаси қутқарилган, ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Тўрт киши Оркас ороли ва Беллингемдаги касалхоналарга ётқизилган; уларнинг жароҳатларининг табиати ошкор қилинмаган.