Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

“Вақф” фонди Ислом банки билан ҳамкорлик қилади

“Вақф” фонди Ислом банки билан ҳамкорлик қилади

тараққиёт банкининг исломий молиялаштириш бўйича департамент директори Восим Абдулваҳҳоб бошчилигидаги делегация Диний идорада ташриф буюрди.

Восим Абдулваҳҳоб “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов билан мулоқот ўтказди, дея хабар бермоқда Фонд матбуот хизмати.

Меҳмонларга “Вақф” фонди ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган хайрия тадбирлари ҳамда ташкилий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

В.Абдулваҳҳоб жаноблари “Вақф” фонди томонидан олиб борилаётган ишларга катта баҳо бериб, Ўзбекистонда исломий молиялаштириш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқишга яқиндан кўмак беришларини алоҳида қайд этди.

Ислом тараққиёт банки вакиллари, юртимиздаги банк ва молия мутахассислари, “Вақф” фонди раҳбарлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мана шундай амалий ҳамкорлик ишлари, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради, дея айтилган хабарда.
Manba: uza.uz

Киритилди: 08:31 16.11.2018. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!