Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Вальверденинг «Манчестер Юнайтед»га трансфери блокланди

Вальверденинг «Манчестер Юнайтед»га трансфери блокланди

«Реал Мадрид»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо Федерико Вальверденинг «Манчестер Юнайтед»га сотилишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Моуриньо Вальвердени дахлсиз (сотилмайдиган) ўйинчи деб ҳисоблайди ва «Манчестер Юнайтед» томонидан жиддий қизиқиш бўлаётганига қарамай, келаётган ёзда уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Вальверде Орельен Тчуамени билан уришиб (муштлашиб) қолган, натижада уругвайлик футболчи шифохонага ётишга ва бир нечта машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди. Жорий мавсумда 27 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: Бугун 16:09. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!