Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати яна 30 000 аскарни ёллайди — Пригожин

"Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати яна 30 000 аскарни ёллайди — Пригожин

"Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати яна 30 000 аскарни ёллайди. Бу ҳақда Пригожин маълум қилди.

"Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати эгасининг сўзларига кўра, улар май ойига қадар бундай миқдордаги ёлланма аскарларни ишга олишмоқчи. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, "Вагнер" таркибига кунига 500 дан 800 кишигача аскар қўшиляпти.

Шу билан бирга, ЕХҲТдаги (Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти) Британия делегациясининг ҳарбий маслаҳатчиси Ян Стaббс Бахмут учун жангларда русларнинг катта йўқотишлари ҳақида хабар берган эди.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, у ерда умумий 25 километр олдинга силжиш учун Россия Федерацияси ҳалок бўлган ёки ярадор тарзда 20–30 минг кишини йўқотган. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир километр учун 800 дан ортиқ рус аскари ҳалок бўлган ёки яраланган, уларнинг аксарияти "Вагнер" хусусий ҳарбий ширкатининг ёлланма аскарлари.

Киритилди: 21:22 18.03.2023. Ўқилди: 2828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!