Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзига хос финал: Байденнинг қасамёди куни Трамп нимани режалаштирмоқда?

Ўзига хос финал: Байденнинг қасамёди куни Трамп нимани режалаштирмоқда?

AҚШ президенти Дональд Трамп 20 ноябрь куни сайланган президент Жо Байденнинг инаугурацияси куни Оқ уйдан вертолётда учиб, ўз тарафдорлари билан учрашувга бориши мумкин. Бу ҳақда Axios ёзмоқда.

Манбаларга кўра, Трамп "фильмлардаги каби катта финал" ни режалаштирмоқда. Оқ уйдан чиқиб кетгач, у Air Force One самолётига ўтириб, Флорида томон ўз тарафдорлари митингига учиши керак. Таъкидланганидек, ушбу митингда у яна 2024 йилда AҚШ президентлигига номзодини қўйиш ниятини эълон қилиши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, агар Трамп ушбу режани амалга оширса, бу унга Байден билан ёқимсиз воқеалардан сақланишига ва рақиби қасамёд қабул қилиш пайтида Оқ уйда қолишига имкон беради.

Трампнинг штаб-квартираси бу борада изоҳ беришдан бош тортди. Оқ уй матбуот котиби Жудд Дирнинг айтишича, манбалар президент "нимани ўйлаётгани ёки ўйламаганлиги" ҳақида "тасаввурга эга эмаслар".

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп президентлик сайловлари натижаларига ҳали ҳам қарши.

Киритилди: 11:17 07.12.2020. Ўқилди: 2936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!