Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Uzcard тизими қисман ишлай бошлади

A A A
Uzcard тизими қисман ишлай бошлади

Uzcard тизими яна ишлай бошлади, деб хабар берди ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram-каналида.

Унинг аниқлик киритишича, ҳали барча операцияларни бажариш имкони йўқ. Ҳозирча фақат картадаги ҳисобни кўриш мумкин. У тизимнинг қолган фаолияти ҳам тўлиқ тикланишига умид билдириб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Uzcard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлиги, унинг серверларида жиддий хато юзага келгани туфайли, 15 сентябрь куни соат 18:52 дан бошлаб савдо шохобчалари терминал бўйича тўловларни қабул қилмай қўйган, карточка орқали онлайн товар ва хизматларни сотиб олишнинг ҳам имкони бўлмаган эди.

Киритилди: 10:00 17.09.2018. Ўқилди: 1353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар